"Украина Олий радасига навбатдан ташқари сайловлар 2019 йил 21 июлда бўлиб ўтиши белгилансин", — дейилади ҳужжат матнида.

Вазирлар маҳкамасига навбатдан ташқари сайловларни молиялаштиришни таъминлаш топширилди.  

Зеленский 20 май куни президентликка қасамёд қабул қилди ва инаугурация вақтида сўзлаган нутқида парламентни тарқатиб юборишини маълум қилди.