Miami Air авиакомпаниясининг тижорат чартер рейси АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасидан учиб келаётган бўлган. CNN телеканали маълумотларига кўра самолёт учиш-қўниш йўлакларидан чиқиб кетган ва дарёга тушган.
“Самолёт дарёнинг саёз жойига бориб тўхтаб қолган, аммо сувга чўкиб кетмаган” — дея ёзди Жексонвилл шерифи.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. WJXT телеканали лавҳаларига кўра, йўловчилар қутқарув нимчалари билан самолёт қаноти орқали чиқиб кетишган.



