Эвакуация пайшанба кечқурунга қадар якунланиши лозим. Одамлар махсус жиҳозланган марказлар, таълим муассасалари ва бошқа мустаҳкам биноларга жойлаштирилмоқда.

Тахмин қилинишича, "Фани" қуюни штат соҳилига жума куни кундузи етиб келади. 

Шамол тезлиги соатига 200 километрга етиши мумкин, шунингдек, кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради газета Ҳиндистон Метеорология департаментига таяниб.