Назарбоевнинг матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда актёрнинг ижодий жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишган. Қозоғистоннинг биринчи президенти суҳбат давомида Жеки Чаннинг дунё киносига қўшган улкан ҳиссасини қайд қилиб ўтган. “Мен шундай машҳур инсон билан учрашишдан хурсандман. Сиз бутун дунёда машҳурсиз”, деб айтган Назарбоев.
Актёр ўз навбатида яқин истиқболдаги ижодий режалари ҳақида сўзлаб берган ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фикрларини билдирган.
Ҳозирда Хитой пойтахти Пекинда иккинчи “Бир макон, бир йўл” форуми бўлиб ўтмоқда.



