Мазкур сумкалар ҳарбий хизматчиларнинг мунтазам дала машғулотларига ҳамда жанговар хизмат фаолиятига боғлиқ бошқа тадбирларга чиқиб кетишини, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун замонавий ижтимоий-хўжалик шароитларини яратиш каби мақсадларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.
Ҳарбий хизматчилар учун доимо керакли бўладиган 18 турдаги шахсий гигиена воситаларини ўзида жамлаган ушбу ихчам сумкаларни Мудофаа вазирлиги Ҳарбий савдо бошқармаси томонидан оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйиш ҳамда жойлардаги ҳарбий савдо дўконлари орқали шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилаётган оддий аскарларга вилоят ҳарбий-маъмурий секторлари томонидан тарқатиш кўзда тутилган.



