Мазкур картина режага мувофиқ 2018 йили кўрсатилмаган ва бунга расмий изоҳ ҳам берилмаганди. Абу-Даби Туризм ва маданият бошқармаси вакиллари эндиликда картинанинг йўқолиб қолганига ҳам муносабат билдиришга шошилмаяпти.

Газета мақоласида Луврдагилар асарнинг ҳақиқий жойини аниқлай олмагани билдиришган.

«Дунё халоскори» асари 2017 йили  Нью-Йоркда ўтказилган Christie's  аукционида 450 миллион долларга сотилганди. Картинани аукционга қўйган соҳиб россиялик Дмитрий Рыболовлев  бўлгани тахмин қилинади. Ўз вақтида Рыболовлев  асарни швейцариялик арт-дилер Ив Бувьедан 127 миллион долларга харид қилганди.

Луврнинг Абу-Дабидаги филиали 2018 йил ноябрдан эътиборан кенг оммага очиқ. У ерда 600дан ортиқ бадиий санъат намунаси томошага қўйилган.