Мазкур олимпиада жорий йилнинг 19—22 март кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича ўтказилди.
Мусобақада Ўзбекистон вакилларига Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ва Қозон Суворов ҳарбий билим юртлари ҳамда Доир Асанов номидаги Қирғиз миллий ҳарбий лицейи (Қирғизистон Республикаси) ўқувчилари рақиб бўлишди.
Илк бор ўтказилган ушбу олимпиадада Ўзбекистон «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Халқаро олимпиада иштирокчиларини кутиб олиш маросимида Мудофаа вазирлиги офицерлари, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда ўқувчи ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.






