"Венесуэлаликлар, биз ҳукуматдаги зўравонликка чек қўйишга, "Озодлик" операциясига тайёрланмоқдамиз. Бизни ҳар бир штатда кутинг", - деди Гуайдо Каракасдаги матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро маъмуриятининг "саноқли кунлари қолган".

23 январь куни мухолифат етакчиси ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Уни АҚШ ва ЕИдаги қатор давлатлар тан олди. Президент Николас Мадуро бу воқеани давлат тўнтариши деб атади. Уни Россия, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор, Сурия ва Туркия қўллаб-қувватламоқда.