Бразилияда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада 12та терма жамоа иштирок этади: Бразилия, Аргентина, Боливия, Венесуэла, Колумбия, Парагвай, Перу, Уругвай, Чили, Эквадор, Қатар ва Япония.
Спорт телеканали мухлислари нафақат футбол ўйинлари трансляциясини, балки таҳлилий кўрсатувларни ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги сўнгги бор 2016 йилда ўтказилган ва унда Чили терма жамоаси ғалаба қозонган эди.
Турнирда энг кўп ғалаба қозонган терма жамоа Уругвай ҳисобланади – 15 марта.



