Хабарда айтилишича, Франция полицияси, Финляндия божхоначилари ва саломатлик соҳасидаги муассасалар ҳамкорликда «Мисмед 2» операциясини ўтказган.
Операцияда 16 давлат иштирок этган ва 2018 йил апрелидан октябрига қадар давом этган. Ҳаммаси бўлиб 1,8 тонна дори воситалари мусодара қилинган. 435 киши ҳибсга олинган, 24та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Европолнинг қайд этишича, жиноятчилар нафақат опиоидлар, балки онкологик, юрак-қон томир касалликларига қарши дорилар ва допинг воситалар тайёрлаш билан шуғулланган, деб хабар беради ТАСС.



