Адлия вазирининг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан Акрам Утамуродович Халилов Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланган.

Акрам Халилов
Фото: Адлия вазирлиги

Акрам Халилов шу кунгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Салоҳиддин Самадович Нуриев Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғига айлангани хабар қилинганди.