Ҳужжатда қайд этилишича, “Ҳаж” зиёратига борувчилар рўйхатини шакллантиришнинг амалдаги тартиби тўлиқ сақлаб қолинган ҳолда, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 

Бу борадаги ишларни амалга ошириш муддати - 2019 йил июнь, масъуллар - Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Шунингдек, ҳужжат билан “Ҳаж” квотасини 2020 йилдан босқичма-босқич ошириб бориш бўйича таклиф ишлаб чиқилади. 

Амалга ошириш муддати - 2019 йил ноябрь. Масъуллар - Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.