Маълум қилинишича, «Яшил белбоғ» лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳалқа автомобил йўли атрофида босқичма-босқичда, хусусан биринчи босқич 2019 йилнинг баҳор ойида – 20 февралдан 20 апрелга қадар, иккинчи босқич куз мавсумида – 20 октябрдан 20 декабрга қадар амалга оширилиши назарда тутилган. Унда шаҳар иқлимига мос, сувсизликка чидамли, тез ўсадиган япроқ ва игна баргли дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Ободонлаштириш бош бошқармаси ва ободонлаштириш бошқармалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар шакллантирилади, шунингдек, жойларда туман ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланган майдонларда манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари тўлиқ экилиши ва уларнинг ўзлари томонидан барча агротехника талаблари асосида парвариш қилиниши таъминланади.