Унда фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10 000 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ долларини 8 500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 млн. сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



