Султон Абдуллоҳ Султон Аҳмад Шоҳ марказий Паханг штатидан бўлиб, 16-қирол сифатида тахтни эгаллади. У ўтган пайшанба куни қиролликка танланганди. Малайзиядаги монархия вакили алмашуви федерациядаги тўққиз қироллик оиласи аъзолари ўртасида ҳар беш йилда ҳал қилинади.
Перак султони Султон Назрин Шоҳ эса қирол ўринбосари бўлди.
Султон Абдуллоҳ Британияда таълим олган ва спорт соҳасидаги муҳим инсонлардан саналади. У ФИФА ташкилоти вакили, Осиё хоккей федерацияси президенти ва Халқаро хоккей федерациясининг бошқарув кенгаши аъзоси ҳамдир.
Маълумот учун, Малайзия федератив конституцион танлов монархияси шаклида бошқарилади. Бош вазир – Маҳатҳир Муҳаммад. Аҳолиси 31,6 миллион киши. 1957 йил 31 августда Буюк Британиядан мустақил бўлган.



