Таҳририят президентнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича фармонига бир йил тўлиши, шунингдек, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар сақланиб қолаётгани муносабати билан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева билан интервью ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.
Ўқувчилардан хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги муаммолар, ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан саволлар, таклиф ва шикоятларни юбориш сўралади. Бош вазир ўринбосари билан суҳбатда улар юзасидан фикр алмашилади.
Мурожаатчилардан ўз савол ва таклифларини йўллаш давомида кейинчалик алоқа ўрнатиш учун исм фамилия, тўлиқ манзили ва телефон рақамларини ёзиб юбориш сўралади.
Мурожаатларни телеграм орқали +998 (95) 146 23 23 рақами, саволлар учун махсус ҳавола ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин.



