Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.



