"Бугун бир нечта консуллик муассасалари шубҳали жўнатмалар олган. Биз буни дипломатик ваколатхоналарга қаратилган ҳаракат деб ҳисоблаймиз, у фуқаролар ҳаётига хавф солмайди", дейилади Виктория штати полицияси баёнотида.

Виктория штати федерал полицияси ва полицияси шубҳали жўнатмалар қабул қилган барча дипломатик миссияларда текширув ишлари ўтказган. Жўнатмалардан жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.