Ташкилотлар орасида давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, прокуратура ва адлия, ўзини-ўзи бошқариш органлари, ижтимоий мослашув марказлари, қабуллар уйлари бор. Шунингдек, элчихона ва консуллик уйларини сақлаш харажатлари, статистика ишларини бажариш учун давлат буюртмаси харажатлари, сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш харажатлари, фуқаролик жамияти институтлари, ННТ ва НТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам мавжуд.

Жами маблағ - 2 987,0 млрд сўм, шундан иш ҳақи ва ЯИТ - 2 503,8 млрд, ташкилотни сақлаш учун бошқа харажатлар - 483,2 млрд сўм.