Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида вагонининг ёғоч қопламаси ёниб зарар кўрган ҳамда Гулистон туманида яшаган, юқоридаги унитар корхонанинг ишчиси бўлган М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



