Ҳужжат билан суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш мўлжалланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш;
хусусий сектор экспертларини сертификатлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимини жорий этиш;
суд экспертизаси муассасалари моддий-техник шароитларини яхшилаш;
суд экспертизаси муассасалари илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг мақбул шартларини белгилаш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 15 сентябрь, ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар.



