Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ижроия агентлиги ҳар қандай яримфабрикатга 544 калория миқдорида лимит жорий қилишни талаб қилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, давлат болалар семизлигига қарши курашмоқда ва 2024 йилгача ҳар қандай маҳсулотнинг калориялигини 20 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда.
Супермаркетларда сотиладиган сэндвич ва салатларни 550 калориягача, ресторандаги асосий таомларни эса 951 калориягача чеклашга қарор қилинди. Маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ҳукумат томонидан таклиф қилинган режадан ғазабланмоқдалар. Танқидчилар чекловларни “зулмкор, ғайриилмий ва нореал” деб аташган.
Мутахассислар ресторатор ва ретейлерларни кўнгилли тарзда ҳамкорлик қилишни истамасалар, янги қоидалар қонунан кучга киришидан огоҳлантиришган.

