"Сизларни ишонтириб айтаман, у тегишлича жавоб олади", деди вазир "Комсомольская правда" радиоси эфирида.  

Лавровнинг сўзларига кўра, Украина президенти Қрим билан чегарадаги иғвогарликларни ўзининг "Ғарбдаги куратор ва ҳомийлари" билан муҳокама қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирининг айтишича, олинган маълумотларга кўра, Порошенкога кичик кўринишдаги жанговар ҳаракатларни қўллашни, аммо уларни йирик миқёсдаги жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳарбий ҳаракатларга айлантирмасликни маслаҳат беришмоқда.