Бу ҳақда мамлакат бош вазири Скотт Моррисон маълум қилди.

«Ҳукумат Австралия Ғарбий Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ҳақида қарор қабул қилди», - дея унинг сўзларини келтиради SBS.

Октябрь ойида Австралия Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва у ерга ўз элчихонасини кўчириш имкониятини ўрганиб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ОАВ Австралия Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгани ҳақида хабар тарқатганди.