Бу таклиф смартфоннинг паролини унутганлар ёки оиласининг вафот этган аъзоси гаджетига кирмоқчи бўлаётганлар учун долзарб ҳисобланади. 

Компанияда бу мақсадда бунгача фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлланган янги технологиядан фойдаланилади. Компанияда технологияни ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам беришда қўлламасликка ваъда берилган. Бу йўл билан контактлар ва смс-хабарлардан тортиб фото ва видеоларгача бўлган барча маълумотларни тиклаш мумкин.

Бироқ бундан аввал барча мижозлар смартфонга эгалик қилиш ҳуқуқларини тасдиқлашлари керак бўлади.