«Саудия Арабистони подшоҳлиги ва коалицияга кирувчи мамлакатларнинг ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлари билан ҳавода мустақил заправка қилиш имкони пайдо бўлди», - дейилади хабарда. - «Шу сабабдан ҳамда АҚШ билан маслаҳатлашувлардан сўнг, коалиция Америка томонини Яманда ҳарбий самолётларни заправка қилишда ўз махсус самолётларини тақдим этмасликни сўрайди».
Ўз навбатида, Reuters маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари бу илтимосни қаноатлантирган.



