Такернинг сўзларига кўра, Клинтон учун саккиз марта овоз берган Арканзас аҳолиси уни энди қўллаб-қувватламайди. Унинг таъкидлашича, сайловлар келажакка боғлиқ, аммо Клинтон унинг бир қисми саналмайди.

Манбалар сўзларига кўра, илгари сиёсий фаол Клинтон 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган конгрессга сайловларда номзодлар фойдасига маблағ тўплашни назарда тутувчи қатор хусусий тадбирларда кўриниш берган.

Аёл номзодларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Тамика Маллорининг қайд этишича, Клинтон номзодларга конгрессдаги ўрин учун курашда фойда келтириши эҳтимолдан йироқ бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилганди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, 2016 йилги президентлик пойгасида ўзига рақиб бўлган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сайловларда иштирок этишга тайёрдир.