Нашрнинг билдиришича, бомба шаҳар маркази яқинида қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Ўт ўчириш хизматининг маълумотига кўра, 18 мингга яқин киши ҳудудни тарк этади ва снаряд топилган жойдан 700 метр радиусдаги теварак-атроф бўшатилади.

Эвакуация маҳаллий вақт билан соат 20.00да (Тошкент вақти билан 00.00) бошланиши режалаштирилган.