Нашр маълумотларига кўра, Пичаининг ташрифи Google’нинг Пентагон дастурларидан бирида иштирок этиш учун шартнома муддатини узайтиришдан бош тортиши билан боғлиқ бўлган.

Таъкидланишича, Google раҳбари АҚШ Мудофаа вазирлигининг бир қатор расмий вакиллари билан учрашиб, «юзага келган кескинликни» пасайтирмоқчи бўлган.

Шу билан бирга, Google вакиллари бу маълумотга изоҳ беришмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия харита сабаб Google’ни судга беришга қарор қилганди.