Қабул жорий йилнинг 1 октябридан 25 октябрига қадар давом этади ва 1 ноябрдан бошлаб ҳар бир касб-ҳунар коллежида қабул қилинган касблар бўйича гуруҳлар шакллантирилиб, ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Ўқиш муддати 1 йил 8 ой. Тўлов-шартнома миқдори танланган касб (мутахассислик)лар бўйича белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича доимий ишловчи камида 5 нафардан иборат штаб ташкил қилинган ҳамда фуқароларни мурожаат қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.
Шунингдек, Марказ аппарати ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва ходимлари, ҳамда барча таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига сўзсиз риоя қилишлари, коррупция аломатларига эга бўлган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан муқаррар жавобгарликка тортилишлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.



