• юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва буюртманомада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкаси;
• танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
• абонентлар ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимнинг дастурий таъминотини жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома;
• чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизимини (GPS) жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома;
• ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) ижара шартномаси, агар хусусий базаси мавжуд бўлмаса;
• маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тасдиқланган тўловлар тарифлари (агар мавжуд бўлса).
Закалат пули 2 ЭКИҲни ташкил этади ва ариза берувчи томонидан маълум бир (танланган) лот бўйича буюртма берилаётганда унинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади. Кейинчалик ғолиб деб топилган иштирокчи тўлаган сумма буюртмачи – вилоят, туман ёки шаҳар ҳокимлигига ўтказилади. Қолган барчага закалат пули танлов ўтказилгандан кейин қайтарилади.
Умумий талаблар ва лотларни баҳолаш мезонлари
Ҳужжатда ариза берувчиларга қўйиладиган мажбурий талаблар ва танлов таклифларини баҳолаш мезонлари белгиланган.
Танловда иштирок этиш учун бошқа ҳудудларда фойдаланишда бўлган чиқинди ташиш машиналарини ёки аввалги танловларда кўрсатилган, ариза берувчи ғолиб бўлган айнан ўша машиналарни киритиш мумкин эмас.
Ғолиб қандай аниқланади
Танлов e-auksion.uz порталида билдиришномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади. Танлов таклифлари балл тизимидан фойдаланган ҳолда дастур ёрдамида автоматик тарзда баҳоланади. Якун бўйича энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади.
3 иш куни мобайнида ҳокимлик баённома асосида танлов ғолиби билан шартнома (намунавий шаклда) тузади ва шундан кейин худди шунча муддатда ғолибга ҳудудни 5 йилга бириктириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Шуни қайд этиш лозимки, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яхшилаш: мавжуд чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, янгиларини қуриш, уларни контейнерлар билан жиҳозлаш мажбуриятлари ғолиб зиммасига юклатилади. Миқдорий кўрсаткичлар шартномада қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, аҳолига оммавий шартнома асосида, яъни ҳар бир истеъмолчи билан алоҳида шартнома тузмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади. Чиқиндиларни жойлаштирганлик ёки тегишли суммани тўлаганлик акцепт (хизматлар кўрсатиш шартларини қабул қилиш) ҳисобланади. Оммавий оферта шартлари билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.
Ҳужжат 26.09.2018 йилдан кучга кирди.

