Биринчи сайёра 19 сентябрь куни топилди. Мутахассислар уни Суперер деб аташди, у Ердан 60 ёруғлик йили масофада жойлашган Пи юлдузи атрофида айланади. NASA’дагилар сайёрада сув ёки газлар мавжуд деб тахмин қилишмоқда.  

Иккинчи сайёра 20 сентябрь куни аниқланди. Уни Қайноқ ер деб аташди. У Ерга нисбатан каттароқ бўлиб, 49 ёруғлик йили масофада жойлашган ва LHS 3844 юлдузи атрофида айланади.

TESS йўлдоши 2018 йил апрелда учирилган бўлиб, у экзосайёраларни кашф этишга мўлжалланган.