Norma’нинг ёзишича, июнь ойида солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди. ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада уларни ўтказиш тартиби белгиланган.
Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишнинг ўзи нима
Ушбу атамаларни қуйидагича таърифлаш таклиф этилмоқда:

Тадбиркорлик субъектлари қачон ўрганилади
Ўрганишни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг буйруғи расмийлаштирилади. Лойиҳада уни Бош прокуратура билан келишиш зарурлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Ўтказилган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ҳам сўз бормаган.
Буйруқни қабул қилиш учун ҳақиқий асос (лойиҳада улар мезонлар деб аталган) сифатида эса қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:

Ўрганиш тартиб-таомили
Ўрганиш туридан қатъи назар, унинг муддати 10 кундан ошмаслиги кераклиги назарда тутилмоқда. У солиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органининг буйруғи топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ўрганишнинг ўзига эса у топширилган пайтдан бошлаб киришилади.
Фақат камерал назоратдан ўтказилган солиқ даври ўрганилиши лозим бўлади. Бунда солиқ органларининг мансабдор шахсларига қуйидаги кенг ҳуқуқлар берилади:
• даромад олиш учун фойдаланиладиган ҳудуд ёки бинолар, ёхуд солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларга кириш;
• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши, шунингдек имтиёзларни қўллашнинг асослилиги билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш;
• камерал назорат ўтказиш чоғида аниқланган натижаларни солиқ тўловчининг бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириш;
• солиқ тўловчининг ҳужжатларида акс эттирилган, солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг талабига жавобан тақдим этилган товар-моддий бойликлар, асосий воситалар ёки бошқа мол-мулк мавжудлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчининг ҳудудлари, ишлаб чиқариш, омбор, савдо ва бошқа хоналарини текшириш;
• мол-мулкни инвентаризациядан ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиб олиш, солиқ тўловчидан, шунингдек раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш. Зарурат туғилганда ўрганиш пайтида зарур ҳужжатлар фотосурати ва видеоёзувга олинади, улардан нусха кўчирилади. Ўрганиш натижаларига кўра ДСҚ тасдиқлаган шаклда баённома тузилади.
Ўрганиш натижаларига кўра қонунбузарликлар кўрсатилган ёхуд улар мавжуд эмаслиги қайд этилган маълумотнома тузилади. Маълумотнома камерал назорат материалларига қўшиб қўйилади. Шу тариқа, ўрганишлар унинг бир қисми деб ҳисобланишини тахмин қилиш мумкин.
Юқорида баён этилганлардан кўриниб турганидек, ўрганишлар мазмунига кўра оддий текширувларга ўхшайди. Унинг оқибатлари ягона фарқланувчи жиҳати бўлса керак. Камерал назорат натижаларига кўра солиқ органлари ҳисоботга тегишли тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборадилар. Солиқ тўловчи эса 10 кунлик муддатда аниқлаштирилган ҳисобот топшириши (солиқлар ва пеняни қўшимча равишда тўлаган ҳолда) ёхуд аниқланган тафовутлар юзасидан ҳақли эканлигини асослаб бериши шарт. Яъни солиқ тўловчига ўз хатоларини тузатиш имкони берилади.
Шуни қайд этиб ўтамизки, солиқ органларига мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқини берган Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач, Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишнинг қатъий тартиби белгиланди, шунингдек Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бош прокуратуранинг қатъий назорати остида ўтказилиши назарда тутилди.
Мазкур тизим мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни ҳам ўз ичига қамраб олиши керак, ўрганишлар ва текширувлар нисбати эса алоҳида кўриб чиқишни талаб этади, сабаби улар кўп жиҳатдан бир-бирини такрорлайди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



