Сиёсатчининг баёнотига кўра, мусодара қилинган маблағларнинг катта қисми унга эмас, балки илгари ҳукмрон бўлган Бирлашган малай миллий ташкилотига (БММТ) тегишли бўлган. Нажибнинг маълум қилишича, мусодара қилинган кундан бери уч ойдан ортиқ вақт ўтди, лекин унга бу бўйича ҳеч қандай айбловлар қўйилмади, шунинг учун пулни қайтариб бериш керак.
Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, БММТ раҳбари учун партияга тегишли пулнинг бир қисмини, шу жумладан, хайр-эҳсонларни ўзида сақлаш одатий ҳолатдир.
Июнь ойида ўтказилган тинтувлар вақтида полиция Раззоқнинг ёнидан 273 миллион долларлик қимматликларни топди. Ҳукуматнинг собиқ бошлиғи оиласига тегишли бўлган бинолардан биридан олинган нарсалар орасида - заргарлик буюмлари, аксессуарлар, нақд пуллар ва 1MDB жамғармаси боғлиқ можарога алоқадор ҳужжатлар бўлган.
Раззоқ 2009 йил 3 апрелдан Малайзия бош вазири лавозимида ишлаган. У 2018 йил май ойида ўтказилган сайловлар вақтида лавозимини йўқотди, буни айнан коррупция айбловлари билан боғлашмоқда. Сайловлардаги мағлубиятдан сўнг Раззоқ ва унинг хотини бир неча марта сўроққа тутилди, энди уларга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган.

