Нашр маълумотига кўра, Европа банклари уюшмаси (EBA) ноқонуний йўл билан қўлга киритилган пулларни ювиш жиноятларини текшириш учун қўшимча ресурслар ажратади. Европа прокуратураси жиноий текширувлар учун ваколатга эга бўлади.
Lenta.ru хабарига кўра, бунгача Европа прокуратураси фақат Европа мамлакатлари бюджетидан фойдаланган ҳолда молиявий жиноятлар содир этилганида текширув ўтказишга ҳақли эди, холос.
Шунингдек, Россия ва МДҲ мамлакатларидан Европага Эстониядаги Danske Bank орқали келган 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ бўйича текширув ўтказиш режалаштирилган.
2025 йилдан Европа Иттифоқи прокуратураси молиявий террористик фаолият бўйича иш очишга ҳам ҳақли бўлади. Бу ташаббусни ЕИнинг 28 мамлакатидан 22таси маъқуллаган. Якуний қарор учун иттифоқнинг барча аъзолари розилиги талаб этилади.

