Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин финал баҳсида америкалик Реили Oпелкага қарши кортга чиқди ва 2 сет давом этган баҳсда 6:4, 6:2 ҳисобларида ғалабага эришиб, мусобақа ғолибига айланди.

Истомин финалга қадар никарагуалик Марсело Аревалони 6:4, 6:1, америкалик Томми Полни 7:5, 6:3, бельгиялик Рубен Бемелмансни 6:3, 6:4, америкалик Бьорн Франтенжелони 6:1, 6:2 ҳисобларида мағлуб этганди.

Август ойи охирида Осиё ўйинлари ғолибига айланган Истомин учун бу фаолиятидаги учинчи титул бўлди. Айни вақтда дунёнинг 76-ракеткаси бўлиб турган Истомин 2012 йилда 33-ўрингача кўтарилганди.


