Маълум қилинишича, Бразилия ҳиндулар миллий жамғармаси ходимлари Перу билан чегарада жойлашган Вале-ду-Жавари қўриқхонасида браконьерларни излашаётганда қўриқхонага тахминан 190 мил кирилгандан кейин номаълум қабилага дуч келишган. 

Уларнинг айтишича, қабиладаги 16 киши ҳеч қачон ташқи дунё билан мулоқот қилмаган.

Айни вақтда Амазонка ўрмонларида 6 қабила мавжудлиги маълум. Бироқ мутахассислар бу ҳудудда яна 16 қабила борлигини айтишмоқда.