«Осиё қитъасида таэквондо бўйича 3-ўриндамиз, Эрон ва Корея бироз олдинроқда. Аммо, бу спорт тури бўйича ривожланиш катта, ёш, умидли вакилларимиз бор. Яқин йилларда катта натижаларни қўлга киритамиз», - дейди Никита Рафалович.
«Асосий мақсад - Олимпия ўйинлари медали. Бунга ҳаракат қиламан. Бу йилги Осиё ўйинлари осон бўлмади. Осиёда таэквондо жуда ривожланган. Жанубий Корея, Эронда ўта кучли спортчилар бор. Ўзбекистон ана шу терма жамоалардан кейинги ўринда туради», - дея айтиб ўтди Дмитрий Шокин.



