Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг ўз сайтида ёзишича, воқеа туфайли ҳайдовчи ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир жиҳат барчани ҳайратига сабаб бўлди: бутунлай аланга ичида қолган машина ичида Қуръони карим китоби бус-бутунлигича сақланиб қолган.

Билдирилишича, китоб машина юкхонасида бўлган. Юкхонадаги барча бошқа буюмлар эса ёниб кетган.