Тест синовларида 29 минг 150 нафар абитуриент иштирок этди.

Тезкор маълумотларга кўра, тест синовларида 895 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 105 нафар абитуриент, шундан 48 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 57 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 380 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланади.