Saeed Ali Rent ижара фирмасининг маълум қилишича, улар суперкарни ижарага берганларининг эртаси куни жарима тўғрисидаги хабарномаларни олишни бошлашган. Умумий жарима миқдори 175 минг дирҳамни (47644 доллар) ташкил этган. Автомобилни икки кунга ижарага олиш сайёҳга олти минг дирхамга (1633 доллар) тушган.
Ижара фирмаси Lamborghini’ни жарима тўлаш масаласи ҳал бўлгунга қадар британияликда қолдиришга қарор қилган. Бунинг сабаби, автомобиль қайтариб берилган ҳолда компаниянинг ўзи тўлаши учун жарима компания номига ёзилади.



