Улар 44 ёшли Дмитрий Федоров, 33 ёшли Федор Гладир ва 30 ёшли Андрей Копаков бўлиб, бири Польша, иккинчиси Германия, учинчиси Испанияда қўлга олинган. Гладира АҚШга топширилган.

Вазирликнинг билдиришича, Fin7 аъзолари 2015 йилдан буён АҚШдаги 100дан ортиқ муассасалар, асосан ресторан, меҳмонхона ва ўйин муассасалари компьютер тизимларини бузиб киришган. Улар мижозларнинг миллионлаб кредит ва дебет карталари рақамларини ўғирлашган ҳамда учинчи шахсларга сотишган. Бундан ташқари, хакерлар ҳужумидан Буюк Британия, Австралия ва Франциядаги муассасалар ҳам жабр кўрган.