Нигерия сўнгги 9 йил давомида мамлакат ичида «Боко Ҳарам» ҳамда «Ғарбий Африка Ислом давлати» жангариларига қарши муваффақиятсиз кураш олиб бормоқда. Президентнинг таъкидлашича, бу курашда ҳукуматнинг кучсизланиб қолишига айнан маҳаллий полициячиларнинг жойларда сусткашликка йўл қўяётгани сабаб бўлмоқда. 

Бундан ташқари, мамлакатда фермер ва чўпонлар ўртасидаги кичик низолар қуролли тўқнашувларга айланиб бормоқда. Шунингдек, жанубдаги дельта атрофига нефть қароқчилари ўрнашиб олган, улар билан бирга одам савдоси билан шуғулланаётган тўдалар ҳам мавжуд. 

Охирги пайтда жиноятчилик ва тўдаларнинг тўқнашуви Замфара ҳамда Кадуна штатлари марказида ҳам тез-тез учраб турибди. 

Бухорий келгуси йил феврал ойида ўтказилиши кутилаётган сайловга қадар мамлакатда тўлиқ тинчликка эришишни режалаштирмоқда.​