Тожикистоннинг “Tajik Air” миллий авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд-Душанбе йўналишида авиақатновларни йўлга қўймоқда. 

Зарафшон” нашрининг ёзишича, илк парвоз 28 июлда Boeing 737-300 авиалайнерида амалга оширилади.

Авиакомпания матбуот-хизмати маълумотларига кўра, самолёт Душанбе халқаро аэропортидан соат 9:00да ҳавога кўтарилади. Парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади.

Чиптанинг нархи 684 сомони (тахминан 568 минг сўм)ни ташкил этади.

Иккинчи рейс 4 августга режалаштирилган.