Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингга яқин таъсир чоралари қўлланилиб, 183 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 30 нафар шахс вазифасидан озод этилган, 155 нафар шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда президент ташаббуси билан ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги ва 201 та Давлат хизматлари марказлари фаолият олиб бормоқда.
Ўтган 2017 йил давомида марказлар орқали жами 120 минг хизмат кўрсатилган бўлса, 2018 йилнинг апрель-июнь ойларининг ўзида 1 млн 35 минг хизмат аҳолига тақдим этилди.
Шунингдек, ўтган йили марказлар орқали кўрсатиладиган хизмат турлари 32 тани ташкил этган бўлиб, ҳозирда хизмат турлари 100 тага етказилди.

