Маълумотларга кўра, танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа тегишли фаолият соҳалари бўйича мутахассислик ёки профессионал тажрибага эга бўлганлар иштирок этиши мумкин.

Иштирок этиш учун қуйидагилар зарур: 

1. Танлов тўғрисидаги низом ва техник вазифа билан tashkent.uz сайтида танишиш.
2. Тошкент шаҳри гербини ишлаб чиқиш ва ғояни таърифлаш.
3. График файл ҳамда таъриф матнини, шунингдек, боғланиш учун маълумотларни [email protected] электрон манзилига юбориш. Хат мавзусида «Шаҳар рамзи (герби) танловига» деб кўрсатилиши зарур.

Ишларни қабул қилиш: 2018 йилнинг 18 август куни соат 24:00га қадар.

Якунлар 2018 йилнинг 25 август куни сарҳисоб қилинади ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида маълумот берилади.

Мукофот жамғармаси: 10 млн сўм ва танлов ҳамкорларидан қимматбаҳо совғалар.

Якуний натижаларга кўра, битта ғолиб, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин совриндорлари аниқланади ва улар муносиб рағбатлантирилади.