Полиция маълумотларига кўра, самолёт Мумбай шаҳрининг аҳоли зич бўлган туманига қулаган, у шаҳардаги молиявий ва кўнгилочар марказ экани айтиляпти.
Таъкидланишича, маҳаллий каналлар лайнернинг ёнаётган парчалари тасвирланган кадрларни кўрсатмоқда. NDTV маълумотларига кўра, бортда тахминан ўн киши бўлган, улардан уч нафари рўй берган воқеа сабабли ҳалок бўлди.
Аниқлик киритилишича, воқеа Гаткопар туманига яқин жойда, самолёт қўнишга чоғланаётган пайтда юз берган. Лайнер уй қурилаётган ерга қулаб тушгани хабар қилинмоқда.

