Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс эттирилади.

Эндиликда, фуқаролар давлат божи ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун кассаларда навбат кутиб туриши шарт эмас, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб этилиши олди олинмоқда.

Жорий этилган янгилик аҳолига қулайлик яратиши билан бирга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнида сифат ва тезкорликни таъминлайди ҳамда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.