Qalampir.uz мухбири Акмал Эшонхонов томонидан ўтказилган журналист суриштирувчи натижасида 80 нафар етим йигит-қизларга шахсий уй-жой берилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, 5 нафар кишига Сергели туманида қурилган янги уйларнинг калитлари берилди. Бу ердагилар деярли 5 йил давомида нураб қолган бинода яшаб келаётган эди.
Уч кун ўтиб, яъни 17 июнь куни 7 кишига эса Қорасув даҳасида қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди.
Маълумотларга кўра, дастлаб калитни олган 5 киши 19 июнь, сешанба куни ётоқхонадан кўчишади. Қолганлар ҳам қисқа муддатда бу ерни янги уйларга эга бўлган ҳолда тарк этишади.

