Пекин Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази ҳузуридаги чекиш билан кураш бўлими мудири Дуань Цзялининг "Бэйцзин цинняньбао" газетасига айтишича, "Пекин ва Хэбэй тамаки чекиш билан кураш бўйича таълим дастурларини ривожлантириш ҳамда тарқатиш, чекишга қарши муҳитни яратиш учун аниқ стандартларни шакллантириш, тегишли қонунлар ва қоидаларга қатъий амал қилинишини назорат этиш бўйича биргаликда ишлайди".

Унинг сўзларига кўра, чекишдан холи Олимпиадани ўтказиш учун тўртта стандарт бор, "биринчидан, барча Олимпия объектларида чекиш тақиқланиши керак, бунда Олимпия қишлоғи атрофидаги ресторанлар ҳамда барлар қамраб олиниши лозим, иккинчидан, барча объектларда исталган тамаки маҳсулотининг сотуви тақиқланиши шарт, учинчидан, барча табло ва экранларда Ўйинларни тамакидан холи ўтказиш сиёсати ҳақида маълумотларни жойлаштириб бориш зарур, ҳамда тўртинчидан, биронта ҳам тамаки компанияси Олимпиада ҳомийсига айланиши керак эмас".